Шимолий Корея ОАВда Дональд Трампни мақташди
Шимолий Корея ОАВда АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод миллиардер Дональд Трампни «ақлли сиёсатчи» ва «узоқни кўра оладиган номзод» сифатида олқишлаб, Корея яриморолидаги икки мамлакатни бирлаштиришга ёрдам бера оладиган шахс дея эътироф этмоқда.
Guardian нашрининг ёзишича, «КХДР бугун» газетасида Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бевосита музокаралар ўтказиш таклифи маъқулланган.
Бундан ташқари, Трампнинг президент бўлиб сайлангудек бўлса, Жанубий Кореядаги Америка қўшинларини олиб чиқиш қарорини ҳам олқишлаган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, мақола расмий Пхеньяннинг нуқтаи-назари ҳисобланмаса-да, у Шимолий Корея ҳукумати буюртмасига кўра ёзилмаганига ишониш қийин.
Foreign Policy In Focus ташкилоти экспертига кўра, Трамп Ким Чен Ин учун гўё Америка сиёсатчилари орасида, унинг севимли америкалик баскетболчиси Деннис Родман кабидир.