Фан-техника | 15:16 / 04.06.2016
7979
1 дақиқада ўқилади

Google автомобиллари сигнал беришни ўрганишди


Google компанияси ўзининг ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллари прототипларини турли вазиятларда овоз сигналлари беришга ўргатди, дейилади, компания бўлинмасининг ойлик ҳисоботида. 

Google машиналарининг илк прототиплари дастлаб машина ичида сигнал берган. Машина электроникаси сигнал бериш заруриятини илғаган. Мутахассислар буни қайд этиб боришган. 

Шу билан бирга, Google сигнал бериш учун бир неча дастурлар ишлаб чиқди. Масалан, вазият унчалик ҳам жиддий бўлмаса, дастур 2марта қисқа сигналлар беради. Агар, ҳаракатнинг бошқа иштирокчисини жиддий огоҳлантириш зарурияти пайдо бўлса, Google автомобили бирмунча баланд ва узилмас сигнал беради. 

Бундан ташқари, прототиплар пиёда ва велосипедчиларни огоҳ этиш учун алоҳида сигналларга эга бўлди.