Спорт | 12:56 / 04.06.2016
11333
1 дақиқада ўқилади

Россия терма жамоаси автобуси жарга қулаб кетишига бир баҳя қолди

Россия терма жамоаси автобуси сал қолса Альп тоғларида жарга қулаб кетиши мумкин эди, деб хабар бермоқда Life.ru.

Воқеа Чехия терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг содир бўлган. Маълумотларга кўра, автобусни енгил автомобиллардан бири қувиб ўтмоқчи бўлган. Натижада автобус ҳайдовчиси бошқарувни ўнг томонга олишга мажбур бўлган.

Автобусдаги барча футболчилар ҳам мазкур ҳодисани сезишмаган, чунки улар ухлаб ётишган бўлган.