Фан-техника | 00:28 / 15.06.2016
6334
1 дақиқада ўқилади

Apple думалоқ дисплей учун патент олди  

Apple айлана шаклидаги дисплейга эга қурилма учун патент олди. Бу ҳақида АҚШнинг патентлар ва товар белгилари бўйича бошқарув сайти хабар беради

Айнан қайси қурилмага мазкур технология қўлланилиши ҳозирча номаълум. Бироқ патентдаги таърифдан шуни билиш мумкинки, ундан букилувчан дисплейли гаджетларни яратишда фойдаланишлари мумкин. 

Суратда овоз баландлигини созлаш ва анъанавий ён тугмалар ҳам сенсорли бўлишини кўриш мумкин. Патентланган дисплейда қурилма сенсорли панел билан «ўралган» шаклга айланади.