Жаҳон | 15:58 / 16.06.2016
3851
1 дақиқада ўқилади

Хакер ўғирлаган ҳужжатларини WikiLeaks’га топширди

Ўзини Guccifer 2.0 деб номлаган ва якка ҳолда фаолият юритувчи кибержосус АҚШ демократик партияси тармоғини бузиш учун жавобгарликни зиммасига олди, деб ёзмоқда Wordpress ўз блогида. Ўғирланган ҳужжатларнинг аксарияти, бузувчининг сўзига кўра, WikiLeaks лойиҳаси ихтиёрига топширилган.

Блокда демократлар томонидан Дональд Трамп ҳақида тайёрланган ҳисобот ҳам эълон қилинган. Ғаразгўйнинг таъкидлашича, булар АҚШ демократик партияси сайтидан юклаб олган маълумотларнинг бир қисмигина холос. 

Хакер ўзининг лақабида румин кибержосуси Guccifer номидан фойдаланган. У 2016 йил майида демократларнинг АҚШ президентлиги учун номзодларидан бири Ҳиллари Клинтон сайтини бузган эди. 

«Guccifer балким Ҳиллари Клинтон ва бошқа демократларнинг сайтларини буза олган илк хакердир. Аммо, албатта? у охиргиси ҳам бўлмаган», — деб қайд этган Guccifer 2.0.

У тақдим этган маълумотлар яқин орада WikiLeaks’да эълон қилинади.