Фан-техника | 18:59 / 16.06.2016
14028
2 дақиқада ўқилади

IBM компанияси 105 ёшга тўлди

IT-гигант расман 1911 йилнинг 16 июнида ташкил топган бўлса-да, компаниянинг тарихи бироз аввал бошланган - 1890 йилда АҚШ аҳолисини рўйхатга олиш ишларидан бошланган, чунки айнан шу йили "электрон табулятор"дан фойдаланилган. У пайтлар компаниянинг номи "Computing-Tabulating-Recording Company" бўлган. 1914 йилда Томас Ватсон раҳбарлиги остида компаниянинг номи "IBM"га айлантирилган. Юздан ортиқ йил мобайнида компания давлат, ҳарбий соҳа билан фаол ҳамкорлик қилиб келди, шунингдек NASA'нинг доимий ҳамкорига айланди. "Википедиа"да IBM маҳсулотлари рўйхати чексиздек туюлади. Илк компьютер яратувчи компания тарихидаги энг муҳим босқичлар - фотогалереяда. 

1972 йилда компаниянинг янгиланган логотипи намойиш этилган ва у ҳозирги кунгача амалда. Логотип муаллифи - дизайнер Пол Рэнд

1911 йилнинг 16 июнида CTR (Computing Tabulating Recording) компаниясига асос солинган ва у 1924 йилда IBM'га айланди


Герман Холлерит электр табуляцияси тизими яратувчиси. 1896 йилда Холлерит ўзининг табуляция машиналарини тарғиботи учун TMC (Tabulating Machine Company) компаниясини яратди. 1911 йилда у ўз компаниясини сотувга қўйди ва у тадбиркор Чарльз Флинт томонидан яратилган CTR саноат конгломерати таркибига кирди. 

BM'нинг илк табулятори


IBM компаниясининг 1941 йилда пайдо бўлган дунёдаги биринчи - Mark I компьютерининг кириш/чиқиш тизими


IBM 402 бошқарув панели (40-йиллар охири)


1952 йилда чироқларда ишловчи илк катта компьютер - IBM 701 пайдо бўлди

IBM System/360 (60-йиллар)


IBM Personal Computer XT (eXtended Technology қисқартмаси) ёки IBM 5160 (1983 йил)


IBM Personal Computer/AT ёки 5170 модели, ўтган асрнинг охирига қадар қўлланган


PS/2 (Personal System) — IBM компаниясининг 1987 йилдан буён ишлаб чиқариладиган Intel 80286 ва Intel 80386 процессорларидаги персонал компьютерлар қатори

2006 йилда яратилган IBM System i 570 сервери