Жаҳон | 09:45 / 18.06.2016
6003
1 дақиқада ўқилади

"ЛУКойл" "Башнефть"ни сотиб олмоқчи

"ЛУКойл" компанияси раҳбари Вагит Алекперов "Башнефть" компаниясини сотиб олиш режалари ҳақида маълум қилди. Бунда компания битимни молиялаштиришда 60 фоиз ўз маблағларидан фойдаланади, қолганини эса хорижий банклар таъминлайди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"ЛУКойл – операцион компания, бизга қандайдир активда молиявий иштирок этиш қизиқ эмас. Албатта биз "Башнефтда" қайта ташкиллаштириш ва икки компаниядан синергетик самара олиш учун 100 фоиз иштирок этишни истардик", деб айтди Алекперов.

Алекперов битимни "айнан хорижий хусусий банклар" молиялаштиришга тайёрлигини айтди ва "Башнефт"нинг жорий қиймати "рентабеллик чегарасида турганини" қўшимча қилди.