Жаҳон | 00:23 / 19.06.2016
5596
1 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон иккинчи маротаба набирали бўлди

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ва АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг ягона фарзанди Челси Клинтон турмуш ўртоғи Марк Мезвински билан иккинчи фарзандларини кўришди. Бу ҳақда Челсининг ўзи твиттерда маълум қилди. 

"Марк ва мен миннтдорчилик ва муҳаббат ҳисси билан тўлиб-тошганмиз, чунки ўғлимиз, Айдан Клинтон-Мезвинскининг дунёга келишини нишонламоқдамиз", деб ёзди Челси.