Жаҳон | 18:14 / 23.06.2016
17081
1 дақиқада ўқилади
Дубайда Рамазон ойида спиртли ичимлик ичишга рухсат берилди
Дубайда мусулмонлар учун муборак Рамазон ойининг кундуз вақтларида ҳам спиртли ичимликлар сотишга рухсат берилди, деб ёзмоқда The Independent газетаси.
Расмий эълонда айтилишича, Рамазон ойи даври мобайнида спиртли ичимликлар савдоси бир неча соат билан чегараланмайди.
Дубай туризм департаментининг маълум қилишича, қарор сайёҳларга юқори даражали хизмат кўрсатиш мақсадида қабул қилинган. Шу билан бирга, шаҳар маъмурияти меҳмонларни, амирликнинг Рамазон ойидаги ўзига хосликларини унутмасликка чақирган.
Дубайда, 21 ёшга кирган ва мусулмон бўлмаган шахслар спиртли ичимликлар харид қила олади. Бундан ташқари, сотиб олинган ичимликларни махсус жойлар, хорижликлар учун барпо этилган меҳмонхона ёки барларда истеъмол қилиш мумкин.