Спорт | 09:06 / 23.06.2016
10664
1 дақиқада ўқилади
Роналду Европа чемпионатлари рекордини ўрнатди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 22 июнда Европа чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Венгрияга қарши учрашувда рақиб дарвозасига 2 та тўп киритди, деб ёзади Tribuna.uz. Учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланди ва икки жамоа ҳам плей-офф босқичига йўл олди.
Эндиликда Роналду ҳисобида Европа чемпионатлари финал босқичларида урилган 8 та гол бор, бу борада 9 та гол билан француз Мишель Платинигина ундан юқори турибди.
Португалиялик Европа чемпионатлари финал босқичларида ўтказилган ўйинлар миқдори бўйича рекорд ўрнатди, унинг Венгрия термасига қарши ўтказган учрашуви Европа чемпионатлари финал босқичларидаги 17-учрашуви бўлди.