Спорт гибриди Karma Revero йиғилиши бошланди
Тўрт эшикли гибридли спорткар Karma Reveroнинг биринчи прототипи Калифорния штати Морено-Селли заводи конвейеридан чиқди. Аввал, ушбу спортседан Fisker Karma номи билан машҳур эди. Аммо, 2012 йили молиявий муаммолар сабаб ишлаб чиқариш тўхтатилганди.
Karma Automotive (собиқ Fisker Automotive) ўзининг ягона серияли моделини бошқа ном остида аммо эски мақсад билан ишлаб чиқаришни қайта бошлади. У, Tesla Model S билан рақобат қилиши керак. 2013 йили компания касодга учраган, бир йилдан сўнг Хитойнинг Wanxiang гиганти унинг акцияларини харид қилган эди. Fisker Automotive банкрот бўлмасидан аввал, автомобилларини Финляндияда йиққан. Янги Karma Revero седанини ишлаб чиқариш эса АҚШда йўлга қўйилган.
Ташқи кўринишидан Karma Revero гибриди Fisker Karmaдан деярли фарқ қилмайди, бироқ техник тавсифи жиҳатидан булар икки хил моделдир. Янгиси электроника, ўтказгич, қувватлаш тизими ва аккумулятор блоки конструкциясида жиддий ўзгаришларга эга бўлган. Автомобилнинг узатмалар қутиси ва қайта қувватлаш тизими эҳтиёт қисмларини BMW етказиб беради.
Karma Revero гибрид седанининг бошланғич нархи 135 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Бу эса, Fisker Karmaдан 40 минг долларга қиммат деганидир. Teslaнинг рақиби 2017 йилда савдога чиқарилади. Ҳар йили Karma Automotive 3000 дона электрли седан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Унга ҳар бири 161 от кучига эга иккита мотор ўрнатилган. Улардан бири бензинли, яна бири электромотордир. Булар ёрдамида у жами 370 кмлар масофани босиб ўта олади.