Жамият | 11:33 / 28.06.2016
12528
1 дақиқада ўқилади

Тўқимачилик технопаркининг қурилиш ишлари бошланди 

Тошкентда таълим-тадқиқот тўқимачилик технопаркининг қурилиш ишлари бошланди. Технопарк Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудида қад ростлайди. Лойиҳа Корея Республикасининг савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ томонидан амалга оширилмоқда. 

Лойиҳани молиялаштириш Корея Республикаси ҳукуматининг "тараққиётга расмий кўмак" дастури бўйича грант маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган. Қурилишга сарфланадиган маблағларнинг тахминий қиймати 15 миллион долларга баҳоланмоқда. Лойиҳа 2018 йилгача қуриб битказилади. 

Режага мувофиқ, 3 қаватли корпусларнинг 4,0 минг кв.м.дан ортиқ ҳудудини ўқув хоналари, кўргазма учун жойлар, анжуман заллари,  лабораториялар, идоралар, буғхона ва бошқа объектлар эгаллайди. Экспериментал-илмий  лаборатория 2 қаватли бинонинг 1,5 минг кв.м. майдонида қад ростлайди.  
5 қаватли бино томларига яшил ўсимликлар боғи билан ўралган буғхона ўрнатиш режалаштрилган.