Спорт | 00:24 / 01.07.2016
6866
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016 турнирининг олтин ва кумуш медаллари намойиш этилди

Швейцариянинг Faude & Huguenin компанияси Евро-2016 турнири финали иштирокчилари учун тайёрланган медалларни намойиш қилди.

«Олтин ва кумуш медаллар комплекти тайёрланди. Ҳар бир комплект 40тадан медални ўз ичига олади.

Европа чемпионатида бронза медалларини топшириш кўзда тутилмаган», - дейилади УЕФА матбуот хизмати хабарида.

Ҳар бир медал оғирлиги 150 г, диаметри 6 см.