Воқеа 28 август куни кечқурун Буча туманида содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳужумидан кейин омбор биноларида ёнғин бошланган ва у портлашлар билан давом этмоқда.
Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда. Қутқарувчилар ҳужум оқибатларини бартараф этиш ва ёнғинни назоратга олишга ҳаракат қилмоқда.
Ткаченко маҳаллий аҳолини ҳодиса жойига яқинлашмаслик ва фавқулодда хизматлар кўрсатмаларига риоя қилишга чақирган.
Ҳозирча ҳужум оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ва етказилган зарар кўлами ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Киев–Чоп трассасининг бир қисми ёпилди
Украина Патрул полицияси департаменти раҳбари Алексей Билошицкийнинг маълум қилишича, ҳодиса сабаб М-06 Киев–Чоп автомобил йўлининг 15-километридан 32-километригача бўлган қисмида барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Полиция ҳайдовчилар учун ёпилган ҳудудни айланиб ўтиш схемасини ҳам эълон қилган.
Расмийлар ҳозирча омборларда айнан қандай маҳсулотлар сақлангани ва портлашларга нима сабаб бўлгани ҳақида батафсил маълумот бермаган.






