Пекинда Хитой Коммунистик партиясининг 95 йиллиги муносабати билан мажлис бошланди
Пекин шаҳридаги Халқ йиғинлари уйида Хитой Коммунистик партияси ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан мажлис бошланди.
Хитойнинг юқори мартабали раҳбарлари Маросим маҳаллий телеканалларда ва бошқа нашрларда трансляция қилинмоқда. Маросим бошлангани ҳақида Хитой бош вазири Ли Кэцян эълон қилди. Мажлисда мамлакат раҳбари, ХХР раиси Си Жинпинг чиқиш қилади. Унинг нутқида асосий баёнотлар янграши кутилмоқда.
Хитой коммунистик партиясига (ХПК) 1921 йилнинг 1 июлида асос солинган деб ҳисобланади. ХПКнинг I съезди 1921 йилнинг июнь ойи охирида ва июль ойининг биринчи кунлари давомида Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган. Партия Хитойда марксизм-ленинизм ғоялари тарқалиши ва миллий-инқилобий ҳаракатлар юзага келиши ортидан Коминтерн кўмагида ташкил этилган. Бу кучларга Россия ҳудудидаги октябрь инқилоби катта таъсир кўрсатган.
Хитой коммунистик партияси - мамлакатдаги ягона бошқарув партияси ҳисобланади. Бу партия дунёдаги энг йирик сиёсий ташкилот ҳамдир. 2015 йил сўнгидаги маълумотларга кўра, ХПК аъзолари сони 88,8 млн киши.
Хитой компартиясининг 100 йиллиги нишонланадиган 2020 йилгача мамлакатнинг 2010 йилдаги ЯИМи ва шаҳар ҳамда қишлоқ аҳолисининг даромадлари миқдори 2 баробар ошириш вазифаси қўйилган.