Жаҳон | 14:32 / 01.07.2016
6835
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Иркутск вилоятида Ил-76 самолёти йўқолиб қолди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўрмон ёнғинларини ўчириш билан банд бўлган Ил-76 самолёти белгиланган вақтда қутқарувчилар билан алоқага чиқмади.

"Иркутск вилоятининг Качугск тумани ҳудудидаги самолёт алоқага чиқмади. Бу ҳудуд осмони ўрмон ёнғинлари туфайли қалин тутун билан қопланганди", дейилган РИА Новости хабарида.

Бу самолёт маҳаллий вақт билан соат 9:19да (Москва вақти билан соат 5:19) Красноярскдан ҳавога кўтарилган. У 70 дақиқадан кейин алоқага чиқиши керак эди, аммо бу содир бўлмади.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўқолган самолёт бортида экипажнинг 5 нафар аъзоси ва 5 нафар қутқарувчи бўлган.

Россия ФВВнинг Инқирозли вазиятларни бошқариш миллий маркази бошлиғи маълумотига кўра, бу самолётни қидириш ишларига 8та самолёт жалб этилди.