Жаҳон | 17:32 / 02.07.2016
7585
1 дақиқада ўқилади

Японияда 420 нафар киши иссиқ уришидан шифохонага ётқизилди

Японияда ҳукм сураётган жазирама туфайли 420 киши шифохоналарга ётқизилди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги ўз ҳисобларига асосланган ҳолда. 

2 июль куни Канадзава ва Тояма префектураларида ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилган, Фукуида  – 36, Миэда – 35,9, Киото префектурасида – 35,5 даражани ташкил этган. 

929 метеорология назорат пунктидан 446тасида ҳарорат 30 даражадан ошган, 31-тасида 35 даражадан юқори рақам қайд этилган. Япония пойтахтида эса ҳаво ҳарорати 31 даражани ташкил этган. 

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати 3 июль куни ҳам пасаймайди. Токио, Киото, Сайтама, Нагоя каби шаҳарларда ҳарорат 33 даражагача кўтарилиши айтилмоқда. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид