Жаҳон | 13:52 / 04.07.2016
4511
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Бағдоддаги терактда ҳалок бўлганлар сони 200 кишига етди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида 3 июлга ўтар кечаси содир этилган терактда ҳалок бўлганлар сони 200 кишига етди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.

Унинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар 213 кишини ташкил этмоқда, жароҳатланганлар сони эса 200 нафар.

Ўз навбатида, Al Arabiya телеканалининг хабар беришича, Ироқ бош вазири мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Миналаштирилган машина Каррада марказида, одамлар байрам тайёргарлиги учун бозорлик қилаётган чоғда содир этилган.
Биринчи портлашдан кейиноқ Бағдод шарқидаги бозор ҳудудида жойлашган шаршара яқинида яна бир миналаштирилган автомобиль портлаган.
Мазкур портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

 

Фото:© AP Photo/Hadi Mizban