Жамият | 14:54 / 12.07.2016
16935
2 дақиқада ўқилади

“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танлови давом этмоқда

Ziyouz.uz ва qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар” танлови ўтказмоқда. Аввалги танловда энг гўзал, ибратли ҳикоялар таржималари аниқланган эди.

Танловда муаллифлар ҳаётда кўрган ёки яқинлари ҳаётида юз берган реал ибратли ҳикоялар билан иштирок этиши мумкин.

Танлов тартиби:

Танлов иштирок этмоқчи бўлганлар ўз ижод намуналарини davronbek@gmail.com почтасига юбориши сўралган. Материаллар 2016 йил 17 июлига қадар қабул қилинади. Ғолиблар 2016 йил июль ойи сўнггида эълон қилинади.

Иштирокчилар юборадиган материаллар сони чекланмаган. Ғолибларни аниқлашда ҳикоянинг мазмуни, долзарблиги, матннинг бадиий хусусиятлари, манбанинг ишончлилиги ҳам эътиборга олинади.

Танловга юборилган ҳикоятлар www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтларида эълон қилинади.

Танлов ғолибига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 32 жилдли “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами тақдим этилади.

Танлов талаблари:

1. Ҳикоя аввал бошқа манбаларда чоп этилмаган бўлиши керак;
2. Ҳикоя муаллиф ёки унинг яқинлари ҳаётида юз берган реал воқелик бўлиши керак. Тўқима ҳикоялар қабул қилинмайди. Ушбу шартнинг бажарилиши муаллифнинг ихлосига ҳавола қилинади;
3. Ҳикоя турли тилларда чиққан манбалардан кўчирилмаган бўлиши керак;
4. Ҳикоя юборувчининг ўзи томонидан баён қилинган бўлиши керак;
5. Ҳикоя бошқалар тилидан баён қилинса, унинг кимлиги қайд этилиши керак.