Атамбаев ва Ангела Меркель ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди
Қирғизистон президентининг ҳисоблашича, Германия федератив республикаси канцлери Ангела Меркель Бишкекда мамлакатнинг демократик йўлдан боришини қўллаб-қувватловчи сифатида намоён бўлиши мумкин. Алмазбек Атамбаев бу ҳақида Меркель билан Бишкекда кечган икки томонлама учрашув вақтида маълум қилган.
"Мен ўйлайманки, сизнинг ташрифингиз биз танлаган ривожланишнинг демократик йўлини қўллаб-қувватлайди", — деган Атамбаев.
У Қирғизистон томони "бу ташрифга алоҳида аҳамият қаратиши"ни қайд этган.
"Сизнинг ташрифингиз мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигида рўй бериши билан аҳамиятли бўлди. Мен бу ташриф икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишига ишонаман", — деган Қирғизистон раҳбари.
Ўз навбатида ГФР раҳбари учрашув вақтида Германия Қирғизистонга яхши келажак таъминланиши уччун қандай ёрдам кўрсатишини айтиб ўтган.
Меркелнинг сўзларига кўра, у Қирғизистон томони демократик йўлни танлаш баробарида қатор қийинчиликларга дуч келганидан яхши хабардор.
"Мен бу минтақада демократик йўлни танлаш нақадар қийинлигини биламан", — деган у.
Германия канцлери Ангела Меркель 14 июлга ўтар кечаси Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Бу ташриф Меркелнинг Қирғизистонга биринчи расмий ташрифи бўлди.
Ташриф доирасида Меркель ва Атамбаев Қирғизистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши ҳамда халқаро ва ҳудудий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикрлар алмашиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Меркель Қирғизистон парламенти спикери Чиннибой Турсунбеков бошчилигидаги қонунчилик органлари вакиллари, нодавлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:54 / 19.05.2017
Атамбаев ўрнига номзодлар: Рус тили ўқитувчисидан тортиб «ун қироли»гача
22:03 / 12.04.2017
Атамбаев: ЕОИИга аъзо бўлишимизгача қирғизистонлик ишчилар қул каби қабул қилинарди
15:32 / 03.04.2017
Атамбаев: Тартибсизлик истайсанми? Сени қамоқ кутади
12:34 / 24.03.2017