Ўзбекистон | 11:38 / 14.07.2016
16461
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ўсимликлар дунёсига оид янги қонун қабул қилинди

Фото: Google image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини қабул қилишди. Ушбу ҳужжат, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси сифатида муҳокамага киритилган эди. 

Қонундан кўзланган асосий мақсад, ўсимликлар дунёси обьектларини ишлаб чиқиш, фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзаро муомалаларни тартибга солишдан иборат. 

Депутатларнинг қайд этишларича, янги таҳрирдаги қонуннинг қабул қилиниши, ўсимлик турларининг қисқариши ёки йўқотилишининг сабабларини бартараф этиш ва олдини олишга, улардан илмий асосланган тарзда рационал фойдаланиш, соҳадаги юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятига ҳуқуқий замин яратади. 

Бундан ташқари, унда ўсимлик дунёсининг ноқонуний йиғилган ва тайёрланган обьектларини мусодара қилиш ҳолатларига ойдинлик киритилган. Шунингдек, мазкур соҳада пайдо бўладиган тортишувларни ҳал этиш чоралари, Ўзбекистондан ёввойи тарзда ўсувчи ўсимликларни олиб чиқиш ва республикага олиб кириш шартлари баён этилган. 

Мавзуга оид