Жаҳон | 09:26 / 14.07.2016
5481
2 дақиқада ўқилади

Обама АҚШ полициясига нисбатан салбий қараш мавжудлигини тан олди

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, Миннесота ва Луизиана штатларидаги воқеалардан сўнг, мамлакат полицияси ва Америка халқи ўртасидаги ишончни тиклаш учун бирмунча вақт талаб этилади, деб хабар қилмоқда РИА “Новости” агентлиги. 

«Ўзгаришлар бир томон учун жуда тез, бошқалар учун секин амалга оширилаётгандек туюлиши аниқ. Афсуски, мамлакатимиз улкан ва турли халқ ва элатлардан иборат экан, тан олиш керак, полиция ва аҳоли ўртасидаги кескинликка шу ой, келаси ой ва балки келаси йилда, узоқ вақт мобайнида гувоҳи бўлишимиз мумкин», — деган Америка етакчиси. 

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳукумати «мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиши лозим».

Эслатиб ўтамиз, полиция ходимлари Луизиана штати Батон-Руж шаҳрида ва Миннесота штатида қоратанли кишиларни отиб ўлдиргани норозилик намойишларининг кескин тусда авж олишига сабаб бўлди. 

Мавзуга оид