Риодаги Олимпия ўйинларига 70 фоиздан кўпроқ чипта сотиб бўлинди
"Рио-2016" мусобақалари ташкилий қўмитаси Agence France-Presse ахборот агентлигига Рио-де-Жанейрода ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига 70 фоиздан кўпроқ чипта сотиб бўлинганини маълум қилди.
Рио-де-Жанейрода чипталарни сотиш пунктлари 20 июнда очилганди. Бунгача бразилияликлар Олимпиадага чипталарни мусобақалар ташкилотчиларининг расмий сайтидан харид қила олишган, бунда чипталар фақат Бразилия фуқароларига тақдим қилинган. Чиптахоналарда эса чипталарни фуқаролигидан қатъи назар истаган киши сотиб олиши мумкин. Хорижликларга чипталарни сотиш эса уларнинг давлатлари миллий олимпия қўмиталари томонидан сотиш ҳуқуқи берилган ваколатли воситачи компаниялар орқали ташкил қилинган.
Айни вақтда чипталар сотилиши белгиланган режадан олдинда бормоқда. Ташкилий қўмита вакилининг айтишича, 70 фоиздан кўпроқ чипта сотиб бўлинган ва қолган кунлар ичида яна 1,7 млн чипта сотилиши керак.
XXXI ёзги Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари бўлиб ўтади ва бу Жанубий Америкада ўтказиладиган биринчи Олимпия ўйинлари бўлади.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
18:28 / 09.09.2024
Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида чипта ҳақиқийлигини текширувчи турникет ишга тушди
10:55 / 29.05.2024
Футзал бўйича ЖЧ вақтида айрим шахсларга темирйўл чипталарига 50 фоизлик чегирма жорий этилади
19:01 / 25.04.2024