Ўзбекистон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама этишди. У, бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан муҳокамага киритилган.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг долзарблиги шундаки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида мавжуд норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар матнларидан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан ижрочилар ва аҳолининг тезкор ҳамда кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилгандир. Лойиҳанинг қабул қилиниши ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароит яратади, бу эса аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилашга хизмат қилади.
Ўзини парламентдаги муҳолифат деб эълон қилган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси мажлис давомида ўз ваколати доирасида мазкур қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритди. Муҳолифат аъзолари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш масалаларини аниқлаштиришга, шунингдек қонуннинг кучга киришига тааллуқли айрим тузатишлар киритишни таклиф этдилар.
Ушбу қонун лойиҳаси кўриб чиқилганидан сўнг, иккала қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш ўтказилган ва депутатларнинг кўпчилиги дастлабки киритилган қонун лойиҳаси учун овоз беришган.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
17:49 / 23.10.2024