Жамият | 09:05 / 16.07.2016
5570
1 дақиқада ўқилади
АҚШда 86 ёшли аёл 86-эваралик бўлди
АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Мари Фрейнинг 86 ёшида 86-эвараси туғилди. Бу ҳақда People нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, аёлнинг 15 нафар фарзанди бўлиб, у 68 нафар биологик ва 6 нафар асранди набиралар бувисидир.
"Мен атрофимга қараб, бизга қанчалик омад кулиб боққанини англайман", деб айтади аёл 86-эварасининг туғилишини нишонлаш вақтида ўз оиласига боқиб. Таъкидланишича, 2016 йилда Фрей ва унинг турмуш ўртоғи яна 2 эваралик бўладилар.
Аёлнинг айтишича, унинг барча фарзандлари яқин муносабатларда бўлиб, бир-бирлари билан иноқлар. Аёлнинг набираларидан бирининг айтишича, оиланинг кўпчилик аъзолари Огайода яшайдилар, шунинг учун улар мунатазам мулоқот қилиб турадилар, байрамларда йиғилиб турадилар.