Жамият | 15:08 / 21.07.2016
26453
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған масжидда бомдод намозига азон айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун эрталаб Анқарадаги Миллий масжидда намозхонларни бомдод намозига чақириб, азон айтган. Бу ҳақда Habertürk телеканалида хабар берилган.

Президент мажмуаси ҳудудида жойлашган бу масжидга келганлардан Эрдўған муаззинлик қилгани видеосини интернетга жойлаштирган.

Бу видео жамоатчиликда катта таассурот уйғотди. Эрдўғаннинг тарафдорлари ва унинг Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари бу ҳаракатни олқишлашмоқда. Иккинчи томон эса мамлакат президенти бундай иш қилмаслиги кераклиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали фикрлар қолдирмоқда.

Бугун Эрдўған Туркияда фавқулодда вазият киритилишини эълон қилди. У бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кенгаши ва ҳукумати йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.

У мазкур қарор конституцияга тўлиқ мос эканлиги ва қонунлар ёки Туркия фуқаролари эркинлигини чекламаслигини билдирган.