Жаҳон | 14:38 / 25.07.2016
5860
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжон Конституцион суди мамлакат Асосий қонунига ўзгартиш киритишни маъқуллади

Озарбайжон Конституцион суди давлат Асосий қонунига ўзгартиш киритиш лойиҳасини маъқулладт Унга кўра, давлат раҳбари ваколат муддати узайтирилиб, биринчи вице-президент лавозими жорий қилинмоқда, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

КС қарорида қайд этилишича, «таклиф этилаётган янгиликлар, Конституциянинг халқ ҳокимияти ва давлатчилик асосларига доир талабларига таъсир этмагани боис, референдумга қўйилиши мумкин».

Аввалроқ, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев республика президенти ваколати муддатини беш йилдан етти йилга узайтириш ҳамда биринчи вице-президент ва вице-президентлар лавозимини таъсис этиш таклифини билдирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид