Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ суди наркосавдогарга 35 йиллик қамоқ жазоси ва 10 млн жарима белгилади
Колумбиянинг йирик гиёҳванд моддалар савдогари, “ақлсиз” лақабли Даниэль Баррера АҚШ суди томонидан 35 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бундан ташқари, у 10 млн доллар жарима ҳам тўлаши керак, деб хабар қилади Associated Press агентлиги Нью Йорк округ судига асосланган ҳолда.
48-ёшли Баррера АҚШ ва бошқа давлатларга 72 тонна гиёҳванд оғу - кокаинни ўтказганликда айбдор деб топилган. Прокурор Уилфред Феррера хулосасига кўра, колумбиялик жиноятчининг бундай йирик ҳудудга “хизмат кўрсатган”и уни дунёнинг йирик оғуфурушларидан бири дейишга асос бўлади. Судья Грегори Вудс ўз навбатида енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олишни рад этиб, энг юқори жазо чорасини қўллаганини эълон қилган.
Баррера 2012 йили Венесуэлада ушланган, 2013 йили АҚШга топширилган эди. AРнинг хабарига кўра, Баррера бир йилдан сўнг ўз айбига иқрор бўлган. Аммо, суд маҳкамаси буни инобатга олмаган.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026