Спорт | 14:13 / 02.08.2016
4422
1 дақиқада ўқилади

«Наполи» Ҳигуаин ўрнини Милик билан тўлдирди

«Аякс» ҳужумчиси Аркадиуш Милик «Наполи» аъзосига айланди.

Ҳигуаин ўрнига олинган ушбу польшалик ёш ҳужумчи учун неаполитанликлар жамоаси 34 млн евро тўлаган ва у билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Айни вақтда жамоа футболчилари Димарода йиғин ўтказмоқда, футболчи яқин вақт ичида жамоа сафига бориб қўшилади.

22 ёшли футболчи ўтган мавсумда Нидерлендия Эредивизиясининг 31 учрашувида 21 гол уриб, 8та голли пас муаллифи бўлган.

Манба: Tribuna.uz