Жаҳон | 15:56 / 02.08.2016
9633
1 дақиқада ўқилади
Савченко яна бир бор очлик эълон қилди
Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко Донбассдаги ҳарбийларни асирликдан озод қилиш жараёни секинлашганига қарши норозилик белгиси сифатида очлик эълон қилди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканалида маълум қилинди.
"Бугундан эътиборан мен украиналик асирларни озод қилиш жараёнидаги турғунлик туфайли (...) яна очлик эълон қиламан. Бу натижага эришилгунига қадар давом этади", деган Савченко.
Бундан олдинроқ у Киевга ДХР ва ЛХР раҳбарияти билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни таклиф этганди. Халқ депутати бўлмиш Савченко бу бўйича музокараларда шахсан ўзи иштирок этишга тайёрлигини маълум қилганди.