Жаҳон | 14:51 / 05.08.2016
3911
1 дақиқада ўқилади
Украина президенти Индонезияга ташриф буюрди
Украина президенти Петро Порошенко Индонезияга ташриф буюрди. Бу ҳақида Украина давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
“Президент Петро Порошенко Малайзияга қилган расмий ташрифини якунлади ва давлат ташрифи билан Индонезия Республикасига келди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Порошенко ташриф давомида ўзининг индонезиялик ҳамкасби Жоко Видодо билан учрашишни режалаштирган.
Шунингдек, Индонезия Халқ депутатлари кенгаши спикери Аде Комарудин ва Жокьякарт султони билан юзлашади. Бундан ташқари, бир қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши ва Порошенконинг бизнес-форумда иштирок этиши кутилмоқда.