Спорт | 08:44 / 09.08.2016
5974
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов россиялик қиличбозларга қўшимча допинг-назорат ташкиллаштирди

Фото: РИА Новости

Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Рио-де-Жанейродаги Олимпиададан олдин Россиянинг қиличбозлик терма жамоаси аъзоларига қўшимча допинг-назорат ташкиллаштирган. Унда барча қиличбозлар иштирок этди ва ҳаммаси "тоза" чиқди, деб айтди Риодаги Олимпиада олтин медалини қўлга киритган шамширчи Яна Егорян.

8 августда Егорян шамширчилар мусобақасининг финалида ўзининг жамоадоши Софья Великая устидан ғалаба қозонди. Россиялик спортчилар Россия терма жамоасига олтин ва кумуш медаллар келтирдилар.   

"Усмонов Олимпия ўйинларидан олдин бизга қўшимча допинг-назорат ташкиллаштирди, унда барча спортчилар иштирок этдилар ва "тоза" чиқдилар. Боз устига, қиличбозлик кимдир нимадир қабул қиладиган спорт тури эмас", деб айтди Егорян журналистларга.