Жаҳон | 09:21 / 13.08.2016
3563
1 дақиқада ўқилади
Пуэрто-Рикода Зика вируси сабабли фавқулодда вазият киритилди
АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги Пуэрто-Рикода Зика вируси тарқалиши сабабли фавқулодда вазият киритди, деб маълум қилди вазирлик раҳбари Сильвия Беруэлл.
"Фавқулодда вазиятнинг киритилиши бизга Пуэрто-Рико ҳукуматига қўшимча кўмак беришимизга имкон беради ва ҳомиладор аёллар, туғруқ ёшидаги аёллар ва уларнинг шериклари томонидан зарур ҳимоя қабул қилиниши муҳимлигини эслатиб туради", деб айтди вазир.
Таъкидланишича, Пуэрто-Рикода Зика вируси юқиши билан боғлиқ ҳолатлар сони 6,6 мингтадан ошиб кетди.