Light | 01:07 / 21.08.2016
12029
2 дақиқада ўқилади

Олимпия шаҳарчасидаги таниқли ошпазлар муҳтожларни тўйдириш учун кунига 5000та таом тайёрламоқда

Рио-де-Жанейрода Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари вақтида шаҳарнинг кам таъминланган оилалари мутлақо бепул таомлар ейиши мумкин бўлган ресторан очилди. Бу ерда дунёнинг энг яхши ошпазлари мазали таомлар тайёрлашади.

Олимпия шаҳарчаси ресторани учун сотиб олинган маҳсулотлар сони жуда ҳам кўплиги маълум бўлади. 

Бразилиялик бош-ошпаз Дэвид Герц ва унинг италиялик ҳамкасби Массимо Боттура бу ҳақида билгач, уларни Рионинг кам таъминланган инсонларини тўйдириш учун сарфлашга қарор қилишди. 

Шундай қилиб, ёрдамга муҳтож инсонлар бепул овқатланадиган ресторан қуришга қарор қилишди. 

Герц ва Боттура жамоасига ер шарининг турли бурчагидан 45 нафар бош-ошпаз келиб қўшилди ва Refettorio Gastromotiva лойиҳаси ўз ишини муваффақиятли бошлади. 

«Биз исрофгарчиликка қарши чиқамиз, очлик билан курашамиз ва инсонларга етарлича овқатланиши учун имкон яратамиз», — дейди Дэвид Герц.

 

Олимпия ўйинлари тамом бўлгач, ресторан «ўз тушлигинг учун ҳақ тўла ва муҳтожларга бепул кечки овқат совға қил» тамойили остида ишлайди.

Фикримизча, бундай ташаббуслар — ҳаётдаги кўплаб муаммоларни биргаликдаги ҳаракатлар билан бартараф этадиган жамият яратишга ажойиб имкониятдир. 

Мавзуга оид