Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бэтмен" фильми режиссёри 101 ёшда ҳаётдан кўз юмди
Бэтмен ҳақидаги фильм ва сериал орқали танилган Лесли Мартинсон ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Deadline нашри хабар берди.
Мартинсоннинг оила аъзолари таъкидлашича, режиссёр 101 ёшида ўзининг Лос-Анжелесдаги уйида "табиий сабабларга кўра" ҳаёт билан видолашди.
Режиссёр ўзининг иш фаолиятини журналист сифатида бошлаган, кейинчалик MGM кинокомпаниясида ишлай бошлаган. Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, у жангга отланган. Фронтдан эсон-омон қайтиб, Мартинсон режиссурага қўл уради.
У ҳам телевидение, ҳам кинода фаолият кўрсатган. 1966 йилда у "Бэтмен" фильмини суратга олди, бундан ташқари шу номли сериални яратишда ҳам қатнашди. Мартинсоннинг бошқа ишлари қаторидан "Мэверик", "Уддалаб бўлмас топшириқ" ва "Мўъжиза-аёл" сериаллари ўрин олган.
Мавзуга оид
11:40 / 03.11.2025
Тўққиз ойда Ўзбекистон йўлларида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:11 / 14.10.2025
Глобал умр кўриш давомийлиги пандемиягача бўлган даражага қайтди, аммо ўсмирлар ва ёшлар орасидаги ўлим ҳолатлари ортган – IHME
17:26 / 25.07.2025
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
20:45 / 21.07.2025