Жаҳон | 09:57 / 08.09.2016
19868
1 дақиқада ўқилади
Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда
Қозоғистон бош вазири Карим Масимов 9 сентябрь куни истеъфога чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда ИА Новости-Казахстан нашри вазият билан таниш бўлган манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
"Ҳукумат истеъфо бериши кутилмоқда. Карим Масимов 9 сентябрь кунги йиғилишда истеъфосини маълум қилиши мумкин", деган манба.
Масимов биринчи марта 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасига раҳбар бўлган ва бу лавозимда 2012 йилгача ишлаганди.
У 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмуриятини бошқарган, 2014 йилнинг апрелида иккинчи марта мамлакат бош вазирига айланганди.
9 сентябрь куни Қозоғистонда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтади.