Полковник Захарченко: Бу менинг пулларим эмас
РФ ИИВ Коррупцияга қарши «Т» бошқармаси раҳбари ўринбосари Дмитрий Захарченко пора олиш бўйича унга нисбатан илгари сурилган айбловни инкор этмоқда, деб хабар қилган РИА «Новости».
«Бу менинг пулларим эмас. Назарий ва амалий жиҳатдан бу пулларнинг менга умуман алоқаси йўқ. Мен бу хонадонда бўлмаганман. Пора олмаганман. Пулларни қўлимга ҳам ушлаганим йўқ», — деган полковник.
Захарченконинг сўзларига кўра, пора ҳақида сўз кетганини ««кесатиқ», ҳазил сифатида қабул қилиш керак».
«Айбловларнинг барчасини тушунмаяпман. Айбимни исботловчи далиллар йўқ», — дея таъкидлаган Захарченко.
У, шунингдек, уй қамоғи тўғрисида қарор чиқаришни илтимос қилган. Захарченконинг айтишича, у бу муддатни аёл қариндошининг уйида ўтказади. «Ўша хонадонда ҳаммаёққа, ҳатто ҳожатхонага ҳам камера ўрнатилган», - деб таъкидлаган айбланувчи.