15:41 / 13.09.2016
6823

Фигу: «Мен Зиданга тўп оширмаганман? Бўлмаган гап»

«Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Луиш Фигу жамоадоши Зайнидин Зидан билан муносабатларида муаммо бўлмаганини таъкидлади

У Испания нашрларида Зидан ўз вақтида Фигу устидан Пересга шикоят қилгани, уни тўп оширмаётгани учун нолигани ҳақида тарқалган хабарларга шундай муносабатда бўлган.

«Мен Зиданга тўп оширмаганман? Бўлмаган гап. Зиданнинг ўйини гўзал, эстетик эди. Газетада шундай хабар чиққанининг эртаси куни менга сўнгги ўйинимиз статистикасини кўрсатишди. Ўша ўйинда Зидан билан иккимиз бир-биримизга энг кўп тўп оширган футболчи бўлганмиз», дея Фигунинг сўзларини келтирган AS нашри.

Манба: Tribuna.uz

Top