Жамият | 10:59 / 17.09.2016
6215
2 дақиқада ўқилади

Актёр Бен Стиллер қочоқларни қабул қилиш бўйича петицияни БМТга топширди

© РИА Новости

Бир миллиондан ортиқ инсон жаҳон давлатлари етакчиларидан қочқинларни қабул қилишда масъулиятга шериклик қилишни илтимос қилувчи петицияни имзолади. Америкалик актёр Бен Стиллер мазкур ҳужжат нусхаларини БМТ қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари, бош котиби, Бош Ассамблея раисига тақдим этган. 

"Ҳар куни уруш туфайли минглаб оилалар, сиз-у бизга ўхшаган одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда. Улар, хавфсиз келажакни орзу ва умид қилган ҳолда барча нарсасини ортида қолдириб, зўравонликлардан қочмоқда. БМТ қочоқлар масалалари бўйича агентлиги, қочоқларнинг барчаси хавфсизликда яшашга лойиқ эканига ишонади", — дея петицияни ўқиб берган Стиллер БМТ Бош Ассамблеяси минбарида. 

"Қочоқлар билан" (#WithRefugees) шиори остида имзоланган петиция жаҳон мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилиб, "уларни бирдамликка ва масъулиятни баҳам кўришга чақиради".

Ҳозирга қадар мазкур мурожаатни 1 миллион 300 мингдан ортиқ инсон имзолаган. 
 

Мавзуга оид