Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дайжест: ИИВда қатор ўзгаришлар, президент сайлови номзодлари, маҳбусларсиз Латвия, Роналдунинг аччиқ гаплари, Xiaomi смартфонининг камчиликлари
Якунланиб бораётган 17 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида қатор лавозим ўзгаришлар юз берди.
>>> Батафсил.
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун имзоланди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни имзолади.
>>> Батафсил.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида иштирок этадиган барча номзодлар

2016 йилнинг 4 декабрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодлар номи маълум бўлди.
>>> Батафсил.
10 минг сўмлик банкнота

Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш масаласини кенг муҳокама этмоқда.
>>> Батафсил.
Янги «Яккасарой» жоме масжиди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 2014 йилнинг 27 август куни Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” жоме масжидига биринчи ғиштини қўйиб берган эди.
>>> Батафсил.
Ашхободда очилган янги аэропорт

17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхободда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган янги аэропорт очилди.
>>> Батафсил.
Путин Қирғизистон президентини мукофотлади

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни Александр Невский ордени билан мукофотлади.
>>> Батафсил.
МДҲ давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасини ёдга олишди

МДҲнинг Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган юбилей саммитида ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ёдга олишди.
>>> Батафсил.
Маҳбусларсиз Латвия

Латвиянинг LETA янгиликлар агентлиги хабар қилишича, келаси 2017 йилнинг 1 январидан Латвиянинг Вецумниекская қамоқхонаси ёпилади.
>>> Батафсил.
Xiaomi смартфонларининг жиддий камчилиги

Xiaomi компаниясининг смартфонлари нафақат сифат ва нарх уйғунлиги, балки MIUI операцион тизими билан ҳам машҳур, бироқ яқинда унда жиддий камчилик аниқланди.
>>> Батафсил.
Криштиану Роналдунинг танқидчиларига жавоблари

Футбол миллионлар ўйини - бу бор гап. Шунга кўра, ундаги ўйинчилар, айниқса дунёга машҳур ўйинчилар атрофида турли хил машмаша ва миш-мишлар бўлиши шубҳасиз. Бу ҳолат, аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам давом этмоқда.
>>> Батафсил.
Рио Паралимпиясининг сўнгги кунида Ўзбекистон вакилларининг иштироки

Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган Паралимпия баҳсларининг сўнгги - 17 сентябрь кунги баҳсларида спортнинг тўрт тури бўйича ўзбекистонлик олти нафар спортчи баҳс олиб боради.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
13:54 / 26.04.2025