Ўзбекистон | 08:56 / 18.09.2016
31023
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни телефон орқали бўлган суҳбатда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни туғилган куни билан табриклади.

Қирғизистон раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев президентни туғилган куни билан табриклаган ва унга мустаҳкам соғлик ва фаолиятига муваффақиятлар тилаган.

Томонлар, шунингдек, икки томонлама муносабатлар борасида ҳам суҳбатлашишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид