Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида охирги йилларда савдо муносабатларининг қандай ўзгарганини таҳлил қилди.

Қайд этилишича, 2016–2025 йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан товар айирбошлаш ҳажми 4 баробарга ўсиб, 1,3 млрд долларга етди. Экспорт 4,9 баробарга ўсиб, 164,8 млн долларни ташкил этган бўлса, импорт 4 баробарга ўсиб, 1,1 млрд долларгача ошган.

Ҳисобот йилларида Ҳиндистондан Ўзбекистонга киритилган жами инвестициялар ҳажми 587 млн доллардан ошган.

 Ҳозирги кунда мамлакатда ҳинд капитали иштирокидаги 439 та корхона фаолият юритяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 29-30 август кунлари давлат ташрифи билан Тошкентда бўлади.