Спорт | 17:30 / 21.09.2016
4406
1 дақиқада ўқилади
«Боруссия» мураббийи бундеслига чемпионлиги учун қўшимча плей-офф ўйинлари ўтказилиши тарафдори
Немис футбол лигасининг собиқ президенти ва «Байер» жамоасининг собиқ директори Вольфганг Хольцхойзер Kicker нашрига берган интервьюсида Германия чемпиони номини аниқлаш учун қўшимча плей-офф ўйинлари ўтказилиши ҳақида фикр билдириб ўтди.
Бу фикрни Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Томас Тухель қўллаб-қувватлаган.
«Нега энди йўқ? Бу иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўрин эгалари учун имконият.
Менимча, бу яхши ўйланган фикр. Умуман олганда, мен қоидалар ўзгариши тарафдориман», – деган Тухель.
Манба: Tribuna.uz