14:45 / 29.12.2020
5933

«ПСЖ» Томас Тухель истеъфосини расман эълон қилди

«Пари Сен-Жермен» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Томас Тухель истеъфога чиқарилганини расман тасдиқлади.

Париж клуби германиялик мутахассис қўл остида икки йил давомида 95 ўйинда ғалаба қозониб, 12та дуранг ва 20 ўйинда мағлубиятга учради. Тухель бошқарувида «ПСЖ» икки карра Франция чемпиони (2019, 2020), Франция кубоги соҳиби (2020), Лига кубоги (2020) ва ўз тарихида илк марта Чемпионлар лигаси ўтган мавсумида финалга қадар етиб борди.

Аввалроқ, мураббий билан амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар белгилангани ва келишув муддатдан аввал бекор қилингани туфайли немис мутахассисига клуб томонидан 6 миллион евро товон пули тўланиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тухель ўрнига «ПСЖ» бош мураббийи сифатида аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top