Жамият | 17:02 / 22.09.2016
5616
2 дақиқада ўқилади

Disney полинезияликларнинг маҳаллий либосини сотувдан қайтариб олди

Американинг Walt Disney Pictures студияси полинезиялик болакай либосининг савдосини тўхтатишга қарор қилди. У, янги "Моана" мультфильми тақдимоти олдидан махсус чиқарилган эди. Бунга Полинезия қадриятларини масхара қилиш айблови илгари сурилгани сабаб бўлган

Либосни танқид қилганлар: "бизнинг теримиз – либос эмас" ва "оқ тусли либослар оқ рангли қаҳрмонларни англатмайди-ку" қабилидаги сўзларни билдиришган.

Гап шундаки, уст-бош кийим Полинезия аҳолисининг териси рангида, маллатусдаги матодан тикилган комбинезондир. У, анъанавий тана суратлари, ўсимликли юбка ва суяклардан ясалган тақинчоқдан иборат. У, мультфильм қаҳрамонларидан бири демиург Мауи тимсоли бўлиши керак эди. 

""Моана" ижодкорлари, мультфильмни суратга олишга илҳом бағишлаган Тинч океани ороллари маданиятига ҳурмат билан қарайди. Шунга кўра, бизнинг Мауи либосимиз кимларнингдир ҳиссиётларига салбий таъсир кўрсатган бўлса, биз бундан афсусдамиз", - дейилади компания баёнотида. 

"Биз узр сўраймиз ва либосларни сайтимиз ва дўконларимиздан қайтариб оламиз", - дея қўшимча қилган компания раҳбарияти. 

Океанорти саёҳатига йўл олган қизалоқнинг саргузаштларидан ҳикоя қилувчи "Моана" мультфильми шу йилнинг ноябрь ойида катта экранларга чиқади. 

Мавзуга оид