Жамият | 16:57 / 25.09.2016
9361
3 дақиқада ўқилади

"Ёнимиздаги қаҳрамон" лойиҳаси старт олди

24 сентябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Бўстон” маҳалласида “Биз фаол ҳаёт, фаол жамият тарафдоримиз” шиори остида ўтказиладиган “Ёнимиздаги қаҳрамон” лойиҳаси старт олди. 

Тадбирда “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар кенгаши Маънавий маърифий лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси Эргашева Мухлиса, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Абдуллаева Ирода, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши Молия-иқтисод масалалари бўйича етакчи мутахассиси Аҳмедов Ахадулло, Шайхонтоҳур туман ҳокимияти Нуроний бўлими бошлиғи, “Бўстон” МФЙ маслаҳатчиси Атаматова Фарида, “Бўстон” МФЙ  Нуроний бўлими бошлиғи Пўлатов Эргаш ва бошқа масъул шахслар ҳамда маҳалладан 3 нафар қаҳрамон ва 40га яқин ёшлар иштирок этди. Тадбир ташкилий масалаларини ушбу маҳалла фуқароси, Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институти «Сув хўжалигида менежмент» факультети 2 курс талабаси Раҳматова Мухлиса ташкиллаштирди.

Ушбу давра суҳбати халқимиз орасидаги юксак марраларга эришган, ибрат бўла оладиган, эътирофга лойиқ шахсларни ёшлар билан яқиндан таништириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли қамраб олиш, ёшларда улкан мақсадларни шакллантириш, турли муваффақият зинапояларини таҳлил қилиш орқали келажакда жамиятимизда ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллашга ёрдам бериш, ёшларга интилиш, ҳаракатчанлик, масъулият руҳини сингдириш, оптимистик кайфиятни, ватанга садоқат, меҳнатсеварлик, ўзига ишонч туйғусини уйғотиш ҳамда ёшларни фаол турмуш тарзига ошно этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир тингловчилари ўртасида аноним сўровнома ўтказиш билан бошланди, бу ёшлар кейинги тадбирда кимни қаҳрамон сифатида кўришни ҳоҳлашини ҳамда уларнинг қизиқишлари ва камолот ҳақида фикрларини билиб олишда ёрдам беради. Тадбирни “Бўстон” МФЙ маслаҳатчиси очиб берди. Сўнг қаҳрамонлар ёшлиги ҳақида, учратган қийинчиликлари, мақсадга эришиш йўлидаги ҳаракати, ҳозирги ютуқлари ҳақида бошловчи билан суҳбат қуришди. Тингловчилар қаҳрамонларга саволлар бериб, ўзларини қизиқтирган маълумотларни, шунингдек, шахмат билан шуғулланиш, кўпроқ китоб ўқиш, рус тилини ўрганишга эътибор бериш, ҳамиша мақсад билан яшаш зарурлиги каби тавсияларни олишди.

Тадбир сўнгида лойиҳа истиқболли бўлишини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва истеъдодларни кашф этиш, уларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш учун очиладиган  “бўлажак қаҳрамонлар”  клуби аъзолари шакллантирилди.  Ёшлардан таклифлар, тадбир таассуротлари ҳақида интервью олинди.

Мавзуга оид