Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Ўрта Ер денгизидан туриб ИШИДга қарши зарба беришни бошлайди
Франциянинг "Шарль де Голль" самолёт ташувчисидан кўтарилган Rafale қирувчи самолётлари ИШИД жангариларига қарши илк ҳарбий учишларни амалга оширди.
10 кун олдин Тулон портидан чиққан "Шарль де Голль" айни вақтда Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмига жойлашган. Унинг бортида 24та Rafale қирувчилари мавжуд бўлиб, эндиликда Франция ИШИДга қарши ҳаракатларда иштирок этаётган иккинчи йирик кучга айланди. Бу вақтгача ҳарбий ҳаракатларда французларнинг Иордания ва БААдаги аэродромларга жойлаштирилган 12та қирувчи самолёти иштирок этмоқда эди.
BFMTV маълумотига кўра, янги келтирилган самолётлар орқали Ироқнинг Мўсул шаҳрига илк зарбалар берилади.
Шунингдек, Франция Ўрта Ер денгизида флоти билан ИШИДга қарши навбатчилик ҳаракатларини олиб борувчи учинчи мамлакат бўлди.
ИШИД айни вақтда бутун дунёга хавф солиб турган асосий таҳдидлардан бири ҳисобланади. 3 йил ичида жангарилар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмида назорат ўрнатди. Кейинги ойларда олиб борилган муваффақиятли юришлар орқали баъзи ҳудудлар қайтариб олинган.
ИШИДга қарши ягона фронт йўқ. Жангариларга қарши турли фронтларда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, Россия ҳарбий космик кучлари кўмагидаги Сурия ҳукумати, мустақил равишда Ироқ армияси, курдлар, ливанлик ва ироқлик шиалар кураш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025