Спорт | 17:01 / 01.10.2016
9305
1 дақиқада ўқилади

Фёдор Емельяненко навбатдаги жангини АҚШ ёки Японияда ўтказади

Аралаш жанг тури бўйича россиялик машҳур жангчи Фёдор Емельяненко навбатдаги жангини АҚШ ёки Японияда ўтказади. У бу ҳақда матбуот анжуманида айтиб ўтган.

"Интернетда сафсаталар, ортиқча, кераксиз ва қуруқ маълумотлар кўп. Биз америкалик ва япониялик промоушенлар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Ҳаммаси аниқ бўлгач, ўзим хабар бераман. Менга UFC, Bellator чемпионлари билан жангга чиқиш қизиқ", - деди у.

Маълумот учун: Емельяненко фаолиятини 2015 йилнинг ёзида қайта йўлга қўйган эди. Шу вақт ичида у ҳиндистонлик Жейдип Сингх, шунингдек, бразилиялик Фабио Мальдонадо устидан ғалаба қозонди.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид