Жаҳон | 18:30 / 01.10.2016
17375
1 дақиқада ўқилади

ХХР ўзининг 67 йиллигини ажойиб манзаралар оғушида нишонламоқда (фотожамланма)

Ҳар йили 1 октябрда ХХРнинг энг асосий давлат байрами нишонланади. 1949 йилнинг 1 октябрида Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикасининг ташкил топганлиги ҳақида маълум қилинган. 2 декабрда марказий халқ ҳукумати 1 октябрни миллий байрам сифатида эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарган. 

Шу кундан бошлаб Хитойда "Олтин ҳафталар"дан бирига старт берилади - 1-3 октябрь кунлари дам олиш кунлари билан бирга байрам ҳафтаси, деб эълон қилинади. Шаҳар кўчалари ранг-баранг гуллардан иборат улкан композициялар билан безатилади, халқ сайллари ташкил қилинади ва мушакбозлик ўтказилади. 

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ташкил топганига 67 йил тўлиши муносабати билан жорий йилда мамлакат пойтахти тунда ажойиб манзара касб этмоқда. Қоронғу тушиши билан Тяньаньмэнь майдони ва Чананцзе кўчасида байрам шукуҳи ҳукмронлик қилмоқда. 

Мавзуга оид