Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида таътилда бўлган ходим мажбурий равишда ишга жалб этилгани ва унга нисбатан таҳдидли муносабат билдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Қайд этилишича, ўрганиш давомида ходимнинг қонуний таътил даврида унинг хоҳиш-иродасига зид равишда меҳнатга жалб этилгани, яъни мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш юзасидан муассаса раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.